Самарқандда эркак собиқ турмуш ўртоғининг онасини ўроқ билан ваҳшийларча ўлдирди

3-саҳифа

image

Кеча, 19 апрель куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида эркак собиқ турмуш ўртоғининг онасини ўроқ билан уриб, ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, Пастдарғом туманида яшовчи А.Б. маст ҳолатда собиқ турмуш ўртоғи Ш.Р.нинг Самарқанд тумани, “Қайнама” МФЙдаги уйга фарзандини кўришга келган. Бироқ собиқ қайнонаси А.Г. уни фарзанди билан учрашишга қаршилик қилганлиги оқибатида юзага келган ўзаро жанжал давомида, А.Б. ўзи билан олиб келган ўроқ билан аёлнинг кўкрак ва бел соҳаларига қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган. Натижада у ҳодиса жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳуманинг ўлими кўкрак ва бел соҳасига ўн икки маротаба тешиб ўтувчи санчилган-кесилган ярасидан ўткир қон йўқотишидан келиб чиққан. 

Воқеа жойига вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят прокурори биринчи ўринбосари Х.Қобулов, Самарқанд туман прокурори Ж.Санаев, туман ИИБ бошлиғи А.Тошев ҳамда бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Самарқанд туман прокурори томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда, жиноят иши бўйича Самарқанд туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Самарқанд

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг