Самарқандда эркак алимент сабаб аёлини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
01 Июнь 2022
7032Самарқанд вилояти Самарқанд туманида эркак 27 ёшли турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 27 май куни соат 05:00 да вилоят ИИБга Самарқанд тумани “Урганжа” маҳалласида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилиб, қўшнисининг уйида оилавий жанжал бўлаётгани ҳақида хабар берган.
Аниқланишича, эр-хотин алимент масаласи бўйича олдиндан мавжуд бўлган келишмовчиликлари оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолган.
Бунинг оқибатида эркак 27 ёшли турмуш ўртоғини ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонанинг даволаниш бўлимига жойлаштирилган, бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамасдан, вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь