Самарқандда Epica кўприкдан қулади (видео)
Жамият
−
02 Октябрь 2019
6686Ижтимоий тармоқларда Самарқандда 20 метрлик кўприкдан катта тезликда келаётган машина пастга қулаб тушгани воқеаси билан боғлиқ видео тарқалди.
Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида содир бўлган ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят ЙҲХБ қуйидагиларни маълум қилди.
“2019 йил 1 октябрь куни соат 00:30 ларда Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи – 1995 йилда туғилган, Боғимайдон-2 маҳалласида яшовчи Дилшод Давронов бошқарувида бўлган Epica русумли, 30 Q 104 LA давлат белгили автомашинасининг бошқарувини йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилиб кетган ва ЙТҲ содир этган. Оқибатда автомашинада бўлган ҳайдовчи ҳамда йўловчи – 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳри Боғимайдон-2 маҳалласида яшовчи Дониёр Аҳадов тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ЙХХБ ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими инспектори Б.Рофеев томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023