Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Қайд этилишича, 10 июнь куни соат 18:10 лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-529А автомобиль йўлининг 2-километрида Қўрғонча-Қундузак йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas икки нафар пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда икки нафар пиёда ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Навоий вилоятида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Damas Тойлоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг