Самарқандда Damas уриб юборган ўқувчи вафот этди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида Damas ҳайдовчиси ўқувчи болани уриб кетди, оқибатда жабрланувчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот котиби маълум қилди.

Йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 24 май куни Пастдарғом тумани “Самарқанд” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда юз берган. Ҳайдовчи Б.Б. бошқарувида бўлган Damas русумли автомобилида 2013 йилда туғилган вояга етмаган пиёда Т.Ж.ни йўлни кесиб ўтаётган вақтида уриб юборган.

ЙТҲ оқибатидавояга етмаган Т.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.  Кўрсатилган муолажаларга қарамай бемор вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг