Самарқандда даҳшатли ЙТҲ. Қурбон бор
3-саҳифа
−
22 Декабрь 2022
18238Самарқандда даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унда 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди.
ЙТҲ жорий йилнинг 18 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган.
Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Damas автомобили қизил чироқда тўхтамай, Lada автомобилига келиб урилган. Оқибатда, Lada ҳайдовчиси кучли зарба таъсирида ташқарига отилиб кетган.
Lada ҳайдовчиси ва Damas автомобилининг 2 та йўловчиси туман шифохонасига ётқизилган. Лекин олган оғир тан жароҳатлари оқибатида Lada ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси