Самарқандда Cobalt юк машинаси билан тўқнашди. Икки киши вафот этди
3-саҳифа
−
02 Апрель 2021
7765Жорий йилнинг 29 март куни Самарқанд вилояти Нарпай туманида енгил автомобиль ва юк машинаси ўртасида тўқнашув юз берди. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса туманнинг “Чорбоғ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 96-кмда юз берган. Самарқанд - Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “КамАЗ” автомашинасининг орқа томонидан шу йўналишда келаётган Cobalt автомашинаси келиб урган.
Ҳодиса оқибатида Cobalt ичида бўлган 5 нафар фуқародан 3 нафари тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Яна 2 нафари, ҳайдовчи ва бир йўловчи воқеа жойида вафот этган.
LiveБарчаси