Самарқандда болалар ИИБга тегишли Damas'да “грузовой”га ортилгандек ташилди. Ҳолатга изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда Ички ишлар бошқармасига тегишли машинада ёш болаларни “грузовой”га ортгандай ортишибди” сарлавҳаси видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими ўзига бириктирилган Damas русумли 30 053 VSF давлат рақам белгили транспорт воситаси билан 3 нафар вояга етмаганларни тиббий кўрикдан ўтказиб, марказга олиб қайтаётган бўлган. 

Тасвирлардаги ҳолатда вояга етмаган А.А. машинанинг пастга туширилган орқа ўриндиғида ётиб кетгани акс этган. Қолган икки нафар бола машинанинг ўрта қаторидаги ўриндиқда ўтириб кетган.

Машинадаги вояга етмаганларни назоратсиз қолдирган ходимга нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви тайинланиб, якуни бўйича қатъий чора кўрилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made