Самарқандда бир ёшга ҳам тўлмаган ўғлини ўлдирган ота узоқ муддатга қамалди

3-саҳифа

image

Самарқандда шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан жанжал сабаб бир ёшга ҳам тўлмаган фарзандини ўлдирган ота узоқ муддатга қамалди. Бу ҳақда “Янги Давр” информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида эркак ва унинг шаръий никоҳидаги хотини ижарада яшашган.

Қотиллик бўлган куни аёл ва судланувчи эркак ўртасида жанжал келиб чиққан. Аёл эрининг айтганини қилмагани учун судланувчи унинг қўлидаги 1 ёшга тўлмаган болани олиб, унинг боши билан ерга бир неча марта урган.

Натижада, гўдак воқеа жойида вафот этган. Судланувчи эса жиноят жойидан қочиб кетган.

Суд залида судланувчи иқрор бўлмаган ва ўзига қўйилаётган барча айбларни рад қилди. Гувоҳлар эса бўлган воқеани айтиб берган. Гувоҳлар ва жабрланувчи деб топилган шахсларнинг кўрсатмалари бир хил чиққан. Тергов давомида судланувчи бу ишни қандай қилганини ҳам сўзлаб берган.

Мазкур жиноят иши судда кўриб чиқилиб, эркакка Жиноят кодексининг 97-моддаси билан 2-қисмининг "в, ж" бандлари билан 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

1261

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг