Самарқандда бир оиладан 2 кишининг мурдаси чиқди. Сабаб нима?

3-саҳифа

image

Самарқандда бир оиланинг икки нафар аъзоси номаълум этиологикдан заҳарланиш сабаб вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 09:00 да Каттақўрғон тумани “Қоракўлча” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Х. ва унинг вояга етмаган қизининг мурдаси яшаш уйидан топилган. Уларнинг мурдаси ташқи кўринишидан тан жароҳатларисиз экани аниқланган.

Суд-тиббий экспертизага кўра, марҳумларнинг ўлимига “номаълум этиологикдан заҳарланиш” сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

869

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг