Самарқандда аёл норасмий эрининг қотилига айланди

Жамият

image
Ваҳший қотиллик! Тошкентда эр-хотин 5 ёшли қизини ўлдириб, жасадни ёқиб юборди north_east

Ваҳший қотиллик! Тошкентда эр-хотин 5 ёшли қизини ўлдириб, жасадни ёқиб юборди

Кеча, 8 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида норасмий эр-хотин ўртасидаги жанжал қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот котиби маълумот берди.

8 ноябрь куни соат 12:00 ларда Самарқанд шаҳри, Гаспарали кўчасида яшовчи аёл А.О. (1974 й.т., судланмаган, ишчи) норасмий турмуш ўртоғи С.М.(1971 й.т., судланган, ишсиз) билан ўзаро жанжаллашиб қолган. А.О. ошхона пичоғи билан С.М.нинг ўнг орқа елка қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. А.О. процессуал тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Самарқанд

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг