Самарқандда аёл бувисига қарши босқинчи ёллади
3-саҳифа
−
06 Октябрь 2020
8519Самарқанд вилоятида бувисининг уйини ўмариш учун босқинчи ёллаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқан вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилиниишча, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Самарқанд шаҳар Саттепо масканида яшовчи, 25 ёшли Б. исмли аёл бувисидан қасд олмоқчи бўлиб, унинг уйидаги 40 000 АҚШ доллари ва 6-7 турдаги, тахминий баҳоси 10.000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқларни ўмариш учун таниши А.га босқинчилик уюштиришни буюртма қилган. Аёл танишига режаси амалга ошса, 10 000 доллар беришни ваъда қилган.
“Ёлланма босқинчи”га уйни ички тузилишини чизиб бериб, ўзи билан бирга бувисининг манзилига олиб бориб, узоқдан уйнинг кириш дарвозаси ва уйнинг тузилишини тушунтириб бериб, келгусида содир этиш керак бўлган ўта оғир турдаги жиноий режани тузиб берган.
Ҳолат тўғрисида олинган тезкор маълумотга асосан, жорий йилнинг 3 октябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Б. “ёлланма босқинчи” билан такрорий учрашган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15