Самарқандда ака синглисига SMS ёзган ҳамқишлоғини уриб ўлдирди

Жамият

image

Самарқандда эркак синглисига SMS хабар жўнатган ҳамқишлоғини уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса 4 август куни соат 14:00 ларда Иштихон туманининг “Халқобод” МФЙда юз берган. 34 ёшли Ш.Й. ҳамқишлоғи 27 ёшли Н.Б.га телефон килиб чақирган ва нега 18 синглиси М.Д.га SMS хабар жўнатиб, тинчини бузаётганини сўраган. Икки ўртада жанжал бошланиб, Ш.Й. мушти билан Н.Б.ни бош соҳасига уриб тан жароҳати етказган.

Натижада Н.Б. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси  3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Самарқанд

Баҳолаганлар

1004

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг