Самарқандда 8 нафар шахсни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс аниқланди
3-саҳифа
−
08 Февраль 2023
4643Самарқандда 8 нафар фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, улардан 2600 доллар олган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси лаборанти З.Я. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) Д.К. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида ушбу бирлашмага ишга киритиб қўйишини ваъда қилган. У 8 нафар фуқаронинг жами 2600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь