Самарқандда 7 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди (видео)
3-саҳифа
−
05 Июль
12642Самарқанд вилоятида Nexia-2 автомобили 7 ёшли болани уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, йўл транспорт ҳодисаси шу йилнинг 3 июль куни соат 18:00 атрофида Самарқанд тумани “Жўйи сой” МФЙ ҳудудидан ўтган Уста Умар Жўрақулов кўчасида содир бўлган. Nexia-2 ҳайдовчиси шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўнг томондан чап томонга югуриб ўтаётган, 2017 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Бола зудлик билан Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан пиёда шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни соат 19:20 атрофида Навоий вилояти Хатирчи туманида 8 ёшли қиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганди.