Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
08 Июнь 2021
5593Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 61 ёшли маст эркак чўкаётган пайт қутқариб қолинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 7 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида яшовчи, 1960 йил туғилган фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Каттақўрғон сув омборининг чиқиш каналига чўмилиш мақсадида сувга тушган. У хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабабли, сувда чўка бошлаган.
Шу вақт канал яқинидан ўтиб кетаётган фуқаро жабрланувчининг ҳолини кўриб, зудлик билан Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар қилган. Қутқарувчиларнинг томонидан жабрланувчи ўз вақтида қутқариб қолинган.
Жабрланувчига туман тез ёрдам шифокорлари томонидан зарур ёрдам кўрсатилган. Қайд этилишича, унинг саломатлигига зиён етмаган.
LiveБарчаси