Самарқандда 4 та автомобиль тўқнашди

3-саҳифа

image

Бугун, 17 август куни соат 10:30 ларда, Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ туман ҳудудидан ўтган 4R-46 автомобиль йўлининг 22-километрида ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган А.Я. Lacetti русумли автомобилда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Х.Б. бошқарувидаги “Ваз-21063” русумли, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги “Ваз-21011” русумли ҳамда ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Ғ.Х. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, “Ваз-21011” русумли автомобиль йўловчиси З.Б. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг