Самарқандда 389 гектарга янги массив қуриляпти
Жамият
−
06 Июнь 2023
12592Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида "Ширин" массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишди.
Бу маҳалла Самарқанддаги халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган. Сўнгги йилларда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган.
Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари ва кўнгилочар масканлар бўлади. Массивни шаҳар билан боғловчи кўприк ва йўллар, инфратузилма ва коммуникация тармоқлари барпо этилади.
Давлат раҳбари лойиҳани илғор шаҳарсозлик тажрибаси асосида такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 июнь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетганди. Ўзбекистон етакчиси 5-6 июнь кунлари шаҳарда Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Олий даражадаги музокаралар ўтказди.