Самарқандда 3 яшар боланинг жасади ариқ четидан топилди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туманида 3 ёшли боланинг жасади ариқ бўйидан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Бугун соат тахминан 11:00 да Ургут тумани “Истиқлол” маҳалласидаги хонадон ёнидан оқиб ўтувчи ариқ сел оқибатида тошиб кетган. Тумандаги "Гулистон" МФЙдан эса 2020 йилда туғилган А.А.нинг мурдаси ариқ четига чиқиб қолган ҳолатда топилган. 

Марҳум А.А.нинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд боланинг жасади ариқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг