Самарқандда 3 та ёнма-ён уйда ёнғин содир бўлди 

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 6 декабрь Самарқанд тумани “Қозиқўрғон” МФЙда учта ёнма-ён хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Туман ФВБга соат 7:30 да “Қозиқўрғон” МФЙда жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:42 да етиб бориб, ёнғин 08:08 да қуршаб олинган ва соат 08:58 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида 3 та уйнинг жами 170 кв.м. майдонида том, шифт ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг