Самарқандда 3 фарзандининг қотили бўлган ота умрбодга қамалди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2023
12230Аввалроқ Самарқандда ота ўзининг уч нафар фарзандини ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Отага нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалида маълум қилинди.
Гап шундаки, жорий йилнинг 16 июнь куни соат 19:30 лар атрофида Самарқанд шаҳрида 1986 йилда туғилган фуқаро А.Д. Исроилда ишлаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали жанжаллашиб қолган. Эркак келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида вояга етмаган 3 нафар фарзандини ошхона пичоғи билан таналарининг турли жойларига қасддан уриб, ўлдирган.
Шундан сўнг, эркак пичоқ билан ўзига ҳам тан жароҳати етказган. Бу ҳақдаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар, яъни эркак ўша вақтда гиёҳванд моддалар таъсирида бўлгани ҳақида тахминлар терговда ўз тасдиғини топмади.
Ҳолат юзасидан фуқаро А.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
“Аёлим бошқа сен билан яшамайман. Менинг эрим бор, ҳаётим бор, деди. Катта қизчам қўлимда жон берди. Кўриб, қўрқиб кетдим. Йиғладим, додладим, кейин ўзимни пичоқладим. Шу билан ҳушимдан кетдим. Ўзимга келсам шифохонада эканман”, дейди ўз фарзандларининг қотилига айланган ота.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж” бандлари билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь