Самарқандда 28 ёшли аёлни шаҳвоний мақсадлар учун Туркияга сотиб юбораётганлар ушланди

Жамият 36543
image

Самарқанд шаҳрида 28 ёшли аёлни шаҳвоний мақсадлар учун сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 23 май куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан одам савдосига қарши кураш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

Самарқанд шаҳар Спитамен шох кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.Н. ва 1988 йилда туғилган К.Б.лар Нуробод тумани “Улус” маҳалласида яшовчи, 28 ёшли Б.Б.ни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун Туркия давлатига юбормоқчи бўлиб, тадбир иштирокчиларидан 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, унинг фуқаролик паспортини сотган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1462
Рейтинг: 3
Теглар
t
×