Самарқандда 25 тонна полиетилен ортилган юк машинаси ёниб кетди (видео)

3-саҳифа 4833
image

Кеча, 12 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида MAN русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Ёнғин соат 23:38 да Булунғур тумани “Олмазор” МФЙдан ўтган М-39 йўлининг 1048-км.да содир бўлган. Йўлда ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли тиркамали юк автомашинасида ёнғин бошланган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 00:05 да қуршаб олинган ва соат 01:12 да ўчирилган. Маълумотга кўра, энг яқин ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 18 км.ни ташкил этади.

Ёнғин натижасида юк автомашинасининг тиркамасига юкланган тахминан 25 тонна полиетилен рулонлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3
Теглар
t
×