Самарқандда 24 киши овқатдан заҳарлангани маълум бўлди

Жамият

image

Овқатдан заҳарланиш ҳолати кейинги йилларда тез-тез кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаби сифатида санитария-гигиена талабларига риоя қилмаслик, истеъмол қилишга яроқсиз деб топилган маҳсулотларни тайёрланаётган егуликка қўшиш ва бошқа бир қатор омиллардир.

Шу йилнинг 7 октябрь куни соат 14:10 дан 8 октябрь соат 22:00 гача Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 24 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан ётқизилган. Уларга “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси қўйилди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 6 октябрь куни соат 13:00-17:30лар оралиғида барча беморлар Самарқанд шаҳар Сиёб деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шохобчасидан хот-дог ва шаурма маҳсулотларини харид қилиб, истеъмол қилган.

“Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог шохобчасида ўрганиш ўтказилганда, шохобча ўз фаолиятини тўхтатганлиги ва хот-дог маҳсулотлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Самарқанд шаҳар ДСЭНМда мазкур хот-дог шохобчаси атрофидаги хонадонларда хот-дог ва шаурма маҳсулотларини харид қилиб, истеъмол қилган фуқароларни аниқлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббий ходимларини жалб этган ҳолда уйма-уй кўриклар ташкил этилди. 


“Бахтиёр” МЧЖ текшириш ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тегишли ҳужжатлар тўпланиб, буюртма тайёрланди.

Беморларнинг аҳволи, лаборатория таҳлил натижалари, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

овқатдан заҳарланиш Самарқандда

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made