4 ойда юз нафардан ортиқ одам овқатдан заҳарланган – “СЭС”

Саломатлик

image

Жорий йилнинг ўтган даврида 21 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш туфайли 107 нафар фуқаро жабрланган, 2 нафар бемор эса вафот этган. Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти ҳамда мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг 12 ойи давомида 65 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 518 нафар фуқаролар жабрланган. Шулардан 194 нафари болалар бўлиб, 2 нафар бола уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилиш оқибатида вафот этган. Жорий йилда бу кўрсаткич 21 тани ташкил қилган, Мазкур ҳолатларда 107 нафар фуқаро жабрланган. Улардан 22 нафари бола бўлиб, 2 нафар бемор вафот этган.

Шунингдек, 2023 йил бошидан бери кузатилган заҳарланишлардан 15 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида ботулизм касаллиги қайд этилиб, 52 нафар фуқаро жабрланган. Шундан 8 нафарини бола ташкил этади. 6 та ҳолатда овқат токсикинфекцияси қайд этилган бўлиб, 55 нафар фуқаро жабрланган бўлса, шулардан 11 нафарини болалар ташкил этади.

Бундан ташқари, яна 2 та ҳолатда умумий овқатланиш шохобчаларида, яъни бир зумда тайёрланадиган маҳсулотларни пишириш жараёнида уларнинг технологиясига тўлиқ риоя этмаганлиги оқибатида кузатилган. 2023 йилнинг ўтган 4 ойи давомида 147 минг килограммдан зиёд сифатсиз маҳсулотлар савдосига барҳам берилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги Қарорида белгиланган “хавфни таҳлил этиш” тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг “хавфни таҳлил этиш” тизимларига қўйиладиган минимал талаблар белгиланган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

заҳарланиш овқатдан заҳарланиш СЭС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг