Самарқандда 22 ёшли қизни Туркияга фоҳишалик учун юбораётган эркак қўлга олинди
3-саҳифа
−
19 Сентябрь 2021
8435Самарқанд халқаро аэропортида 22 ёшли қизни Туркияга алдов йўли билан фоҳишалик учун юбораётган эркак қўлга олинди. У Истанбулда яшовчи онаси билан тил бириктирган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоя ИИБ ва ДХХ томонидан олиб борилган тезкор тадбирда 1992 йилда туғилган А.А. қўлга олинган. Ушбу фуқаро Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб келаётган, 1973 йилда туғилган онаси О.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 1999 йилда туғилган М.ни фоҳишалик мақсадида ишлатиш учун чет элга юбораётган пайтда Самарқанд халқаро аэропортида ушланган. 1999 йилда туғилган қизнинг кейинги манзили Туркиянинг Истанбул шаҳри бўлиши керак эди.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан, Самарқанд шаҳри ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи бошида Сирдарёда Россияга ишлаш учун кетган таниши билан тил бириктириб бошқа бир фуқарони фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинганди. Бундан аввалроқ, уч нафар қизни Туркия Республикасига фоҳишалик қилиш учун жўнатаётган аёл Тошкент халқаро аэропортида ушланган.
LiveБарчаси