Уч аёлни фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
09 Август 2021
12586Уч нафар фуқарони Туркия Республикасига фоҳишалик қилиш учун жўнатаётган аёл Тошкент халқаро аэропортида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Х. уч нафар аёлни (1992, 1995 ва 1999 й.т) фоҳишалик қилиши учун “Тошкент-Aнталия” йўналиши орқали Туркия Республикасига жўнатаётган вақтида ушланган.
Маълум бўлишича, у аёллар учун авиабилетларни ўз ҳисобидан сотиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси