Самарқандда 19 ёшли қиз зўрланиши бўйича очилган жиноят иши ҳақида маълумот берилди
3-саҳифа
−
23 Июнь 2021 16506 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги текстиль корхоналарининг бирида ишлаган 19 ёшли қиз иш вақтида зўрлангани ҳақида хабар берган эдик.
Фуқаро М.Б.нинг Ф.А. ўзининг Spark автомашинасида уни қўлларини боғлаб, мажбурлаб номусига текканлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра 12 июнда жиноят иши қўзғатилган эди. Мазкур жиноят иши юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 23 июнь куни вилоят прокурори Равшан Машарипов ва сенатор Фармон Тошев бошлигида, вилоят прокуратураси ва ИИБ раҳбарларининг соҳавий ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари, ИИБ терговчилари, жабрланувчи, айбланувчи, уларнинг вакиллари ва ҳимоячилари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида муҳокама қилинган.
Муҳокама жараёнида, вилоят прокурори жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари малакали ўтказилмаганлигини, муқаддам шунга ўхшаш ҳолатларда йўл қўйилган камчиликлар ҳанузгача такрорланиб келаётгани, айбдор аниқ бўлса-да, ҳолат ижтимоий тармоқларда ёритилгандан сўнг айбланувчига нисбатан 21 июнь куни эҳтиёт чораси танланганлиги таъкидланган.
Вилоят прокурори томонидан жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттириш прокуратура органлари терговчиларига топширилиб, шаҳар ИИБ ходимларининг ҳаракатлари бўйича Ички ишлар вазири номига хизмат текшируви тайинланган ва иш прокурорнинг шахсий назоратига олинган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь