Оёқ-қўлимни боғлаб, машинада олиб кетишди — Самарқандда 19 ёшли қиз зўрланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги текстиль корхоналарининг бирида ишлаган 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди.

Қизнинг сўзларига кўра, воқеа жорий йилнинг 23 май куни содир бўлган. Ўша куни у тунги навбатчиликда қолган. Соат кечки 23:00 лар атрофида корхона устаси кириб келиб, ундан коридорга чиқишини сўраган.

“Чиқмасанг бўлмайди деди. Шундан сўнг оёқ-қўлимни боғлаб, машинада олиб кетишди. Ишимизнинг ёнбошида қурилиши битмаган 9 қаватли бино бор эди. Бинонинг атрофида бир-икки одам бор эди. Оғзим боғлаб қўйилгани учун бақиролмас эдим. Ҳолат машинада бўлди”, деган қиз.

Жабрланган қизнинг айтишича, оилада фақат онаси иккови пул топади, отаси ва укаси ҳеч қаерда ишламайди. Шу сабабдан у оиласига ёрдам бўлиши учун ишга кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд зўрлаш

Баҳолаганлар

3195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг