Самарқандда 18 та коллеж техникумга айлантирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йилнинг 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш белгиланди. 

Яъни, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари асосидаги таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади.

Жумладан, Самарқанд вилоятидаги жами 37 та касб-ҳунар коллежи бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларига, 18 та коллеж олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларга айлантирилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

коллеж Самарқанд техникум

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг