Самарқандда 17 ёшли қизнинг жасади топилгани бўйича жиноий иш очилди

Crime

photo_2021-05-16_15-21-53

Жорий йилнинг 11 май куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 ёшли қизнинг жасади каналдан топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 27 май куни ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидан оқиб ўтувчи каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-1-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарга кўра, ушбу иш тергов олиб бориш учун Пастдарғом тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлимига юборилган.


Tags

Rate Count

537

Rating

3

Rate this article

Share with your friends