Самарқандда 17 кунлик чақалоғини пуллаётган аёл ушланди
3-саҳифа
−
26 Август 2021
4680Самарқандда17 кунлик чақалоғини 4000 долларга сотаётганган қашқадарёлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 24 август куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аёл 17 кунлик қиз фарзандини 4000 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Маълум қилинишича, аёл 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган ва ҳозирда Самарқанд туманида вақтинча яшаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь