Самарқандда 1,3 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди
3-саҳифа
−
21 феврал 2024 4720 1 дақиқа
Самарқандда 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Х.Қ.” МЧЖнинг раҳбари Р.Х. корхонанинг “Қиргули” маҳалласидаги 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда” , дейилади департаментнинг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Фарғона вилоятида табиий газ ва электр қувватидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланганди.
Жавоҳир Йўлдашов
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август