Самарқандда ҳайдовчисиз юриб кетган бензовоз тўхтатиб қолинди

Жамият

image

Самарқандлик 61 ёшли Нурали Мусинов ҳайдовчисиз юриб кетган бензовозни тўхтатиб қолди.

Воқеа Суғдиёна массивида юз берди. Нурали Мусинов ўз автомобилида ҳаракатланиб темирйўл орқасида жойлашган Али Қушчи кўчасига чиқади ва у ерда ЗИЛ-131 русумли бензин ташувчи автомобилнинг ғайриоддий ҳаракатини пайқаб қолади. Диққат билан автомобилга назар солган Мусинов, унинг  ичида ҳайдовчи йўқлигини кўриб қолади. Бензовоз тиббиёт коллежи томон кетаётган эди.  

Мусинов тезда ўз автомобилидан тушиб бензин ташувчи автомобиль ортидан югуриб кетади. Бир амаллаб уни қувиб етиб, кабина ичига киради ва уни тўхтатиб қолади.

Кейин маълум бўлишича, бензин ташувчи автомобиль ҳайдовчиси бир зумга автомобилни йўл четига қолдирган экан. Қайтиб келгач эса автомобиль йўлдан пастга қараб кетаётганини кўради, лекин уни қувиб ета олмайди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

самарқандлик бензовоз

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг