Самарқандда ҳалок бўлган ўқитувчи ишдан бўшамоқчи бўлган

Жамият 5702
image

Аввалроқ, Самарқандда мактаб ўқитувчиси калтакланиши оқибатида шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.  Самарқанд шаҳар ХТБ мазкур воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Маълум қилинишича, марҳум ўқитувчи И.М. Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 42-умумий ўрта таълим мактабида 2018 йилнинг 3 сентябридан буён ишлаб келган. У тарих фани бўйича рус синфларига дарс бериб, жорий йилнинг 14 октябридан бошлаб мактабга келмаган.

Мактаб раҳбарияти томонидан суриштирилганда И.М. соғлиги ёмонлиги, даволаниб, тиббий маълумотномалар билан мактабга қайтишини билдирган, аммо қайтмаган. Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Е.Шигай ўқитувчи И.М. билан қайта телефон орқали боғланганда эса у эндиликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эканлигини, мактабдан эса ишдан бўшашини билдирган. Шу боис ўқитувчига ажратилган дарс соатлари тарих фани ўқитувчилари Ғ.Вохидов ва Г.Саттороваларга юклатилган.

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда мактаб маъмурияти ўқитувчи И.М. билан содир бўлган аянчли ҳолатдан чуқур қайғуда. Барча самарқандлик педагог ходимлар номидан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 228
Рейтинг: 2.9
t
×
×