Самарқандда 9 кун ичида 4 гўдак ўлди
3-саҳифа
−
05 Март
10737Жорий йилнинг 20-29 февраль кунлари оралиғида Самарқанд вилоятида 4 нафар гўдак ўлими қайд этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокимлигида 20-29 февраль кунлари вилоятда содир бўлган гўдаклар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама қилинган.
Ҳисобот даврида вилоятда жами 4 нафар гўдак вафот этган: Оқдарё туманида 2 нафар, Нуробод ва Ургут туманларида 1 нафардан бола ўлган.
“Прокуратура органлари томонидан тиббиёт ходимларининг қўйган ташхислари ва гўдаклар ўлим сабаблари, масъулларнинг ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги масалалари ўрганилаётганлиги ва тез кунда якуний хулоса эълон қилиниши маълум қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ QALAMPIR.UZ Самарқанднинг Пастдарғом туманида олти ой ичида фарзандини дунёга келтириш учун туғуруқхонага борган 6 аёлнинг жасади чиққани, 3 норасидага туғилмай туриб тобут ҳозирлангани ҳақидаги фильмни эълон қилганди. “Роддом”дан чиққан додлар” махсус фильмини QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.