Самарқанд йўлларида 5 кунда 2 600 қоидабузарлик аниқланди
Жамият
−
22 Август 2019
3278Самарқанд шаҳри ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл–транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари ва профилактика тадбирларини янада кучайтириш мақсадида 2019 йилнинг 15-19 август кунлари Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани ҳудудларида “Автопатруль” рейд тадбирлари ўтказилди.
Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, беш кун давомида 2627 та қоидабузарлик қайд этилди.
Ушбу қоидабузарликларнинг 425 таси йўл белгиларига амал қилмаслик, 386 та одам ташиш қоидасини бузиш, 233 таси транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмай бошқариш, 358 таси светофор ва чорраҳадан ўтиш қоидаларига риоя этмаслик билан боғлиқ бўлди.
Яқинда транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга оид қарорга ўзгартириш киритилиб, ҳайдовчиларга қулайликлар яратилган бўлса-да айрим шахслар бу имкониятдан фойдаланмай, 19 ҳолатда тегишли рухсатнома олмай автомобиль ойналари тусини ўзгартирганлиги аниқланди. Шунингдек, 84 ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш чоғида телефондан фойдалангани учун жарима тўлайдиган бўлди.
Айниқланган қоидабузарликлар натижасида 360 та транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.
LiveБарчаси