Самарқанд вилоятига янги солиқбоши тайинланди
Жамият
−
19 Июль 2020
9549Аловитдин Инагамов Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Аловитдин Хуснитдинович Инагамов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Аловитдин Инагамов бунга қадар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аловитдин Инагамов солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ДСИ Бухгалтерия ҳисоби ва таъминоти бўлими 1-даражали ҳисобчиси лавозимидан бошлаган. У 2002 йилдан 2019 йилгача Тошкент шаҳрининг бир қатор туман ДСИларида ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.
Аловитдин Инагамов Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.