Самарқанд ва Жиззахда божхона бошқармаси раҳбарлари ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 20 сентябридаги фармойиши билан Жиззах ва Самарқанд вилоятлари божхона бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди.

Фармойишига асосан божхона хизмати подполковниги Қаҳрамон Акбарович Умаров Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Қаҳрамон Умаров Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.

Шунингдек, божхона хизмати полковниги Дониёр Таваккалжонович Юсупов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Дониёр Юсупов Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона тайинлов

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made