Самарқанд ва Навоийда жами 12 нафар бемор коронавирусдан соғайиб чиқди

Жамият

image

Самарқанд ва Навоий вилоятида жами 79 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 11 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Самарқанд вилоятида 8 нафар ва Навоий вилоятида 4 нафар, жами 12 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шу вақтгача Самарқандда жами 383 ҳолатда касаллик қайд этилиб, 327 нафари соғайган бўлса, эндиликда инфекциядан фориғ бўлганлар сони 335 нафарга етди. Айни пайтда вилоятда инфекцияга чалинган 46 нафар бемор даволанмоқда.

Навоий вилоятида бугун 4 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 154 нафарга етди. Ҳозирда вилоятда 106 нафар бемор ушбу инфекцияга қарши шифо олмоқда. Шу кунларда ушбу беморларни даволашда вилоятдаги маҳаллий шифокорларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган бир гуруҳ мутахассислар ҳам яқиндан ёрдам беришмоқда.

Маълумот учун, айни пайтга қадар мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 4717 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар сони эса 3623 нафарга етди. Бу кўрсаткич инфекция аниқланган беморларнинг 76 фоизи соғайганлигини билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг