Самарқанд шаҳар ДСИга янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

​​Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг Telegram каналида хабар берилди.

Нодир Баҳриллаевич Намозов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Нодир Намозов 1978 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. 1997 йилда Самарқанд молия коллежини, 2005 йилда Тошкент молия институтини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Маълумоти бўйича молиячи, солиқлар ва солиққа тортиш, сиёсатшунослик мутахассисликларига эга.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси компьютер гуруҳи давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат солиқ қўмитаси

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг