Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ёмғирдан кейинги “Венеция” учун узр сўради

Жамият

Аввалроқ, кучли ёмғир ёғиши натижасида Самарқанд шаҳрининг кўплаб ариқларида сув тўпланиб қолиб, йўлларга чиқиб кетгани ва бу транспорт воситалари ҳамда пиёдалар ҳаракатланишига ноқулайлик туғдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳарнинг бу ҳолати аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат акс этган видео ва суратлар ҳам бугун ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ушбу ноқулайлик учун шаҳар аҳолиси ва меҳмонлардан узр сўраб, ҳокимият ҳузурида тезкор штаб ташкил этилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда шаҳарнинг Буюк ипак йўли, Даҳбет ва Регистон кўчалари чорраҳасида соҳавий хизматлар ходимлари томонидан сув йўлларини очиш ишлари олиб бориляпти.

Шунингдек, шаҳарнинг бошқа кўчаларида ҳам сув тошқинларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар шаҳар ҳокимининг назоратида эканлиги ва аҳолида бу борада мурожаатлар бўлса ҳокимнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ёки телефонлари орқали мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд сув тошқини

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг