Самарқанд нуфузли шахмат турнирига мезбонлик қилади

Спорт

image

Жорий йилнинг 26-30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон шахмат федерацияси (FIDE) томонидан рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда FIDE ўз расмий сайтида маълум қилди.

Беш кун давом этадиган ушбу турнирда тезкор ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпиони номига даъвогарлик қилувчи дунёнинг энг кучли шахматчилари дона суради. 

FIDE президенти Ўзбекистоннинг нуфузли шахмат турнирларига мезбонлик қилиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“FIDE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналарини ва унинг мазкур спорт турида супер давлат сифатида пайдо бўлганини эътироф этади. Шахматга бўлган ана шундай фидойилик ва сармоя бизни ушбу нуфузли мусобақага мезбонлик қилишни Ўзбекистонга ишониб топширишимизга сабаб бўлди. Ўзбекистонда 2026 йилги шахмат Олимпиадаси ҳам ўтказилади. Жаҳон чемпионати мезбонлиги 2026 йилги йирик мусобақага тайёргарликни янада кучайтиради”, дейди FIDE президенти Аркадий Дворкович.

Шунингдек, FIDE баёнотида ўзбекистонлик шахматчиларнинг йирик мусобақалардаги иштироки ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

“Ўзбекистон шахмат оламида жадаллик билан юқорига кўтарилди. Яқинда якунига етган FIDE Grand Swiss мусобақасида ўзбекистонлик уч нафар шахматчи кучли йигирматаликдан жой олди. Шуниси эътиборга лойиқки, мамлакат 2022 йилги шахмат Олимпиадасида 188 та рақобатчи жамоа ўртасида ғолибликни қўлга киритди. Айни дамда Ўзбекистоннинг 4 нафар шахматчиси дунёнинг кучли 100 та гроссмейстери қаторидан ўрин олган, жумладан Нодирбек Абдусатторов 2021 йилда рапид бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган энг ёш спортчи бўлди”, дейилади манба хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Нодирбек Абдусатторов Бутунжаҳон шахмат федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг