Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари Италия дипломини олади!

Бизнес

image

Жорий йилнинг 29 май куни Самарқанд давлат тиббиёт университетига Италиянинг Пиза университети ректори Риccардо Зуcчи ташриф буюрди. Ташриф давомида мартабали меҳмон Самарқанд давлат тиббиёт университети ва унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, Ўзбекистондаги Тиббий таълим тизими ва жараёни ҳақида маълумотга эга бўлди.

Пиза университети ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ўртасида кейинги йилларда бир қанча ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида академик мобиллик, “Erasmus+” Евроиттифоқ гранти доирасида илмий-амалий академик лойиҳалар йўлга қўйиб келинмоқда. Шу сабабдан, ташриф муносабати билан Самарқанд давлат тиббиёт университетининг навбатдан ташқари илмий кенгаш йиғилиши ташкил этилиб, Пиза университети ректори Риccардо Зуcчига “Самарқанд давлат тиббиёт университети фахрий профессори” унвони топширилди. Шундан сўнг Риccардо Зуcчи сўз олиб, ўз сўзида икки олийгоҳ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари истиқболига катта умид боғлаганини таъкидлаб ўтди.

Навбатдан ташқари илмий кенгаш йиғилишида Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Италиянинг Пиза университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди. Меморандумга кўра, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб магистратура босқичида қўшма таълим дастури йўлга қўйилади. Икки йилга мўлжаллаган мазкур таълим дастурининг биринчи босқичи Самарқанд давлат тиббиёт университетида(1 йил), иккинчи босқичи Пиза университетида(1 йил-у 3 ой) таҳсил олиш орқали ҳам СамДТУ, ҳам Пиза университети дипломини қўлга киритиш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, Пиза университетининг 1-даражали магистрлик дипломи Европа Иттифоқи давлатларида фаолият юритиш имконини беради.

Шунингдек, ўзаро музокараларда икки томонлама талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг академик алмашинувини йўлга қўйиш, илмий ҳамкорликни кучайтиришга келишилди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Италия Самарқанд давлат тиббиёт университети Пиза университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг