Самарқандда 5 яшар бола ток уришидан вафот этди
3-саҳифа
−
20 Май
5943Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи, 2019 йилда туғилган Р.М. (ўғил бола) ток уриши оқибатида вафот этган. Туман прокуратураси томонидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб ҳолат ўрганилганда “Омондара” МФЙ, Чунқаймиш қишлоғи ҳудудидаги тепаликдан ўтган электр симини вояга етмаган Р.М. ушлаши оқибатида электр токи уриб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, R.M.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, ҳолат юзасидан “Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари” АЖга хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда Нуробод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
04 Ноябрь