Самарқанддаги ёнғинда беш киши ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 22 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида юз берган ёнғин натижасида беш киши ҳалок бўлди.

Ёнғин Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласи Янгиариқ кўчасидаги 89-уйда содир бўлган. Ургут тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлимига соат 02:01 да ёнғин ҳақида хабар келган.

Воқеа жойига зудликда 6 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:22 да қуршаб олиниб, соат 03:48 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида 89-уйнинг 150 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда қўшни 102-уйнинг 15 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 89-уй эгаси 1954 йилда туғилган З.У., рафиқаси 1956 йилда туғилган М.Р., қизи 1992 йилда туғилган З.У., набиралари 2011 йилда туғилган Х.М. ва 2013 йилда туғилган Н.М. ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган. Шулардан, 2013 йилда туғилган Н.М. куйиш тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига олиб кетилган, аҳволи қониқарли (10 фоиз куйиш тан жароҳати олган).

Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида 89-уй эгасининг фарзандлари 1980 йилда туғилган Х.У., 1986 йилда туғилган О.У., келини 1993 йилда туғилган Ш.Э., набиралари 2013 йилда туғилган Ш.З. ва 2018 йилда туғилган Ш.З.нинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Самарқанд

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made