Салонида 3 киши бўлган Cobalt “Қамчиқ” довонида ағдарилиб кетди

Жамият

image

Бугун, 2 октабрь куни “Қамчиқ” довонида Cobalt автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат довоннинг 194-километрида юз берган. Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автомобиль катта тезлик сабаб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги ҳандаққа ағдарилиб кетган. Автомобиль салонида эса ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи бўлган.

Хабарга кўра, воқеа жойига “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув гуруҳи, Тез тиббий ёрдам шифокорлари, Йўл патруль хизмати ходимлари етиб борган. 

Мазкур ҳолатда автомашинадан ҳайдовчи ва икки нафар йўловчиси чиқариб олинган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Шундай бўлса-да, уларга шифокорлар ва қутқарувчилар амалий ва психологик ёрдам кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Nexia 3 билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетганди. Бундан ташқари, 12 август куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўловчи ташувчи “Газель” ағдарилиб кетган. Бундай ҳолат жорий йилнинг 10 август куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бошқа бир “Газель” билан ҳам содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг