Салонида 2 киши бўлган Nexia Қорасув дарёсига қулади (видео)
Жамият
−
03 Июль 2020
7579Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Бектемир-Ғазалкент йўналишида ҳаракатланаётган Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида Қорасув дарёсига тушиб, оқиб кетади.
Машина ичидаги ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи дарёдан сузиб чиққан. 1 июлдан деярли бир сутка давом этган қидирув ишларидан сўнг, сув остида қолиб кетган автомобиль топилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати тақдим этган видеода оқ рангли Nexia кран ва қутқарувчилар ёрдамида сувдан олиб чиқилаётганини кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, қидирув-қутқарув ишларига махсус техникалар, 10 нафар ходим, жумладан 4 нафар ғаввос жалб этилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023