Салоҳ ва Алиссон сафга қайтади
Спорт
−
14 Октябрь 2019
4651Англия Премьер лигасининг навбатдаги туридан жой олган "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳсга "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ ва дарвозабони Алиссон қарши майдонга тушиши мумкин.
Беллашув шу йилнинг 20 октябрь куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.
Бразилиялик голкипер жароҳат сабаб 9 ҳафтани ўтказиб юборди, Салоҳ эса терма жамоалар ўйинлари олдидан "Лестер"га қарши баҳсда тўпиғини шикастлаб олган эди.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон 2018 йилда "Ливерпуль" сафига "Рома"дан келиб қўшилган бўлса,
Муҳаммад Салоҳ Алиссондан бир йил олдин "Рома"дан Ливерпульга ўтган.
Муҳаммад Салоҳ ўз навбатида дунёнинг энг нуфузли мусулмон футболчиларидан бири саналади.