“Салимбойвачча” ва “Саидазиз медгородок” қўйиб юборилдими?

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қўлга олинган Салим Абдувалиев  (“Салимбойвачча”) ва Саидазиз Саидалиев (“Саидазиз медгородок”) қўйиб юборилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ушбу гаплар ортидан тушди ва уларга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилмаганини аниқлади. 

Таҳририятнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига кўра, улар қўйиб юборилгани ҳақидаги тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Маълум қилинишича, Салим Абдувалиев ва Саидазиз Саидалиевга нисбатан ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда, уларга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси ўз кучида қолган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида давом этаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев қўлга олинганди. У Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов қилинмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев (“Салимбойвачча”) ҳам Тошкентнинг Файзобод даҳасида жойлашган уйидан олиб кетилган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, Салим Абдувалиевнинг ноқонуний қурол сақлаётгани аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан иш қўзғатилган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Салимбойвачча Саидазиз медгородок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг